...
МЕНЮ
ONLINE TV

Омад келаман, деса... Фаррош аэропорт ахлат қутисидан 7 кило олтин топиб олди


17:34, 01.05.2018 Олам
 10 578

Топилган олтин бўлаклари жиноий иш билан боғлиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

Жанубий Кореянинг “Инчхон” аэропорти фарроши ўша ердаги ахлат қутиларнинг биридан етти дона қуйма олтин бўлакларини топиб олган. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Таъкидланишича, ҳар бири бир килограм келадиган олтин бўлаклари газета қоғозларига ўраб ташланган. Виждонли фаррош дарҳол уни полицияга топширган.
 
Полиция ушбу вазиятни ўрганиб, олтинларнинг газетага ўралганига эътибор қаратган ва топилма жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
 
Топиб олинган олтинлар мутасадди идоралар томонидан 327 минг АҚШ долларига баҳоланган.
 
Жанубий Корея қонунчилигига кўра, олтинларни топиб олган киши ҳар томонлама фойда кўради. Агар олтин эгаси олти ой давомида даъво қилиб келмаса, уларнинг бари фаррошга қолади.
 
Эгаси топилган тақдирда топилмадан 20 фоиз миқдоридаги маблағ уни топиб олган киши – фаррошга берилади.
Темур Назаров

Теглар:Жанубий Корея аэропорт олтин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!