...
МЕНЮ
ONLINE TV

Онлайн аукционда “01 571 SAV” авторақами сотилмаган


11:20, 28.01.2019 Жамият
 7 059

Милодий 571 йил Муҳаммад алайҳиссалом туғилган. Муҳаммад номини айтган ёки эшитган киши “саллалоҳу алайҳи васаллам” (қисқартмаси с.а.в.) деб саловат айтиб қўйиш вожиб ҳисобланади.

“2019 йилнинг 25 январида турли ижтимой тармоқлар ва интернет ресурсларида “01 571 SAV” авторақами 220,4 млн сўмга “ЎзРТХБ” АЖ нинг онлайн аукциони avtoraqam.uzex.uz’да сотилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “01 571 SAV” авторақами оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг (РЎДРБ) рўйхатига киритилмаганлиги сабабли тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга зид.
 
Шу билан бирга, юқоридаги қарорга кўра жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича берилиши мумкин. Бунинг учун транспорт воситаларининг эгалари доимий прописка қилинган жойидаги ҳудудий ДЙҲХ органларига ариза билан мурожаат қилишлари керак.
 
Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш ставкалари энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида белгиланган.” деб хабар бермоқда «ЎзРТХБ» АЖ матбуот хизмати.
 
Малумот ўрнида, милодий 571 йил Муҳаммад  алайҳиссалом туғилган. Муҳаммад номини айтган ёки эшитган киши “саллалоҳу алайҳи васаллам” (қисқартмаси с.а.в.) деб саловат айтиб қўйиш вожиб ҳисобланади.
Айюб Мустафо

Теглар:Авторақам Муҳаммад алайҳиссалом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар