Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиш учун Кўксаройга борди.
Бугун, 13 сентябрь куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиш учун Кўксаройга борди.
Кўксаройда олий даражали меҳмонни расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Александр Лукашенко шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат мадҳиялари янграб, байроқлар кўтарилди.