...
МЕНЮ
ONLINE TV

Онаси билан жанжал туфайли 10 ёшли бола ўз жонига қасд қилди


13:05, 07.01.2017 Олам
 6 985

Қўшнилар ўз жонига қасд қилган болакайни ақлли, қувноқ ва хушмуомала, деб таърифлашган.

АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилувчи 10 ёшли Ян Севостьянов онаси билан жанжаллашгач, тўппончадан ўзига қарата ўқ узди ва нобуд бўлди. Бу ҳақда “Dailymail.co.uk” хабар қилди.
 
Мактабнинг 5-синф ўқувчи онаси билан бўлиб ўтган низодан сўнг, уйда яширин тарзда сақланадиган тўппончани олган. Хонасига киргач, у ўз жонига қасд қилган.
 
Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари болани асраб қолишга уринишган, бироқ олинган жароҳат туфайли Ян жон берган.
 
Ўша вақтда болакайнинг фақат онаси, 50 ёшли Ольга Грусетская уйда бўлган.
 
Полиция 10 ёшли боланинг қўлига ота-онаси яширинча сақлайдиган тўппончанинг қандай тушиб қолгани борасида қизиқмоқда.
 
Қўшнилар ўз жонига қасд қилган болакайни ақлли, қувноқ ва хушмуомала, деб таърифлашган.
 
Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноят юзасидан тергов ишларини бошлашган. Айни вақтда Ян онаси билан нима ҳусусида низога боргани суриштирилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Суиқасд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!