...
МЕНЮ
ONLINE TV

Онамнинг айтгани бўлди: Facebook’га “ўт тушди”


12:48, 17.09.2018 Технология
 5 916

Муаммолар маҳаллий ёки халқаро даражадалиги ҳозирча номаълум.

Ўзбекистонда бир ҳафтадан ортиқ ишламай фаолияти қайта тикланган Facebook’да муаммолар тугамаяпти. Сайт Ўзбекистонда яна ишламай қолди.
 
Кеча, 16 сентябрь куннинг иккинчи ярмидан бошлаб Facebook ижтимоий тармоғига киришда муаммолар юзага кела бошлади.
 
Мазкур узилишлар юзасидан компания расмийлари ҳозирча ҳеч қандай маълумот бермади. Муаммолар маҳаллий ёки халқаро даражадалиги ҳам номаълум.
 
Аммо, шундай вазиятда Facebook’га уланишнинг бошқа йўлларини қўллаш ҳамон иш беряпти. Масалан, VPN орқали.
 
Android ва iOS операцион тизимини қўллаб-қувватловчи телефонлар Play market ёки AppStore’дан VPN дастурларни юклаб олишлари мумкин. Facebook’га компьютер орқали кирувчилар браузерларига VPN қўшимча тизимини қўшишлари керак бўлади.
 
Маълумот учун, жорий йил сентябрь ойи бошида мазкур сайт Марказий Осиё ва Европа шимолидаги давлатларда ишламай қолганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Facebook 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!