
Ҳужжат жорий йилнинг 18 августда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган. 24 августда эса Сенат томонидан маъқулланган.
Ҳужжат жорий йилнинг 18 августда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган. 24 августда эса Сенат томонидан маъқулланган.
Ҳужжатда келтирилганидек, вакилнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида ҳар йили эшитилади. Вакилнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлар қабул қилади, қарорлар Вакилга юборилади.
Вакил қабул жадвалларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабулларини ташкил этади.
Вакил инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш воситалари, усуллари ва механизмларига ўқитишга қаратилган маърифий ва таълим дастурларини, илмий-амалий тадбирлар ҳамда семинарларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ипггирок этади.
Вакил Комиссия аъзолари орасидан ўзининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилини, яъни Вакилнинг минтакавий вакилини тайинлайди.