Туркия Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига табрик мактубини йўллади.
Табрикда “Ишончим комилки, жорий йилнинг октябрь ойида Туркияга келадиган ташрифингиз икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини янги босқичга кўтаради”, дейилади.
“2017 йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан халқаро алоқаларимиз янада ривожланди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган учрашувимиз бу борада муҳим воқеа бўлди. Икки томонлама муносабатлар мамлакатларимиз ўртасидаги мунтазамлик касб этган юксак даражадаги мулоқот туфайли кўплаб соҳаларда жадал ривожланмоқда”, деди Туркия Президенти йўллаган табрик мактубида.
“Халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик ришталари мустаҳкам пойдевор бўлган Туркия–Ўзбекистон муносабатларини Сиз Жаноби Олийлари билан бирга янада ривожлантириш тарих олдидаги муштарак масъулиятимиздир.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қардош ўзбек халқига омонлик ва фаровонлик тилайман”, деб мактубга якун ясалган.