Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев шахсан ушбу йиғилишга раислик қилди.
Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев шахсан ушбу йиғилишга раислик қилди ва тадбирда тумандаги ҳолат танқидий таҳлил қилинди.
Йиғилишда Олмазор туманида таълим соҳаси билан боғлиқ қатор масалалар ҳам кўтарилди. Жумладан, давлат тасарруфидаги 50 та боғчанинг умумий сиғими 9520 нафар бўлсада, уларда 12670 нафар бола тарбияланмоқда.
Шунингдек, тумандаги 5232 нафар бола мактабгача таълимга қамраб олинмаган. Боғчаларда тарбиячи ва педагоглар етишмайди. Шу каби муаммолар умумтаълим мактабларида ҳам мавжуд.
Мактабларнинг умумий сиғими 34,867 нафар ўқувчини ташкил этса, ҳозирда 42,770 нафар бола таълимга жалб этилган. 7,903 нафар ўқувчи кўпроқ қамраб олинган.
Жумладан, 11, 159, 191, 243, 298 мактабларда ўқувчилар сони керагидан ортиқ. Айрим синфларда 40 дан ортиқ ўқувчилар ўқимоқда.
49-119 умумтаълим мактабларида ўқувчилар кам бўлсада, сиғими ортиб кетган таълим муассасаларидан ўқувчиларни кўчириб ўтказиш чоралари кўрилмаган.
Айни шу ҳолат тумандаги 8 та касб-ҳунар ва 8 та академик лицейда ҳам кузатилган.
Давомат ўртача 88 фоиз, таълим сифати эса талабга жавоб бермайди.
Таълим муассасаларида давомат кўрсаткичи пастлиги ҳудудда жиноятларнинг ошишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, 2017 йилда 28 нафар вояга етмаган шахс, яъни 8 нафар мактаб ва 20 нафар коллеж ва лицей ўқувчилари томонидан 19 та жиноят содир этилган.