ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят тан олиниб, гиёҳванд моддалар топширилса, жазодан озод қилиниши мумкин.
Ўтказилган тадбир давомида, тахминан соат 12:00 ларда, фуқаро Одилжон Камилжанович Абдурахманов (исмлари ўзгартирилган) тўхтатиб текширилганда, унинг ёнида оғирлиги 0,45 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят Кодексининг 276-моддасига кўра гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар;
гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш:
- ЭКОИҲнинг эллик бараваригача миқдорда жарима;
- уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш;
- уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш
Ўша қилмишлар:
а) кўп миқдорда;
б) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса, шунингдек, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.