...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмаотада нималар муҳокама қилинди?


17:39, 03.02.2018 Жамият
 3 290

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов расмий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлди.

Кеча, 2 фуврал куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби” Халқаро Форуми бўлиб ўтди.
 
Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
 
Асосий масалалар Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Белорусия, Озарбайжон, Тожикистондан келган вакиллар ўртасида муҳокама қилинди.
 
Ушбу йиғилишда муҳокама қилиниши керак бўлган масалаларни Қозоғистон Республикаси Ахборот ва коммуникация вазири Даурен Абаев маълум қилди ва қуйидагиларни санаб ўтди:
 
  • МДҲ мамлакатларининг рақамлашувини ривожлантириш;
  • электрон ҳукуматни ривожлантириш;
  • рақамли иқтисодни ривожлантириш
  • инновацион экотизимни яратиш;
  • рақамли Ипак йўлини яратиш;
  • инновацион ва технологик тадбиркорликни ривожлантириш.
 
Мажлисда Томонлар ўртасидаги саноатни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Форум Қозоғистон Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар