Россия ўз ҳарбий қудратини такомиллаштириши кўпгина Ғарб мамлакатлари қатори АҚШни ҳам ташвишга солмоқда.
АҚШ Мудофаа Бошқармаси ўзининг ҳисоботида бугунги кундаги геополитик мақсадларда НАТО ва АҚШ учун асосий хавф Россияининг ҳарбий қудрати эканлигини қайд этди.
Мудофаа Бошқармаси, шунингдек, Россияда “стратегик бўлмаган” қисқа масофага учувчи баллистик, энг замонавий бомбалар ва хавфли ядро қуроллари мавжуд.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ўн йиллар мобайнида АҚШ ядро қўроллари сонини камайтириш борасидги келишувларга амал қилиб келаётган бир пайтда бошқа давлатлар ўз билганича қуролланишга куч бераётганини таъкидлади.
Америкалик экспертлар тарихда биринчи марта Россия сув остида ядро тарпедо қуролларини такомиллаштиришга киришганига урғу бериб ўтдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Британия Россиянинг ҳарбий қудратидан ташвиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.