Британия монархи бошқа Европа монархларидан кўпроқ маблағ сарфлайди.
21 апрель куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II 90 ёшни қаршилади. Буюк Британия аҳолиси урф-одатларга жуда содиқ халқлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун мамлакатда монархия тизими шу пайтгача мавжуд. Европада монархия тизимини сақлаб қолган бир қанча давлатлар мавжуд. “Independent” нашри Британия монархи мамлакат бюджетига қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди.
Ўтган йили Буюк Британияда аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилган ва унинг натижаларига кўра, 68 фоиз британияликлар монархия сақланиб қолинишини хоҳлайди. Қолганлар эса монархия бекор қилиниб, солиқ тўловчиларнинг маблағлари ғазнага тушишини ёқлаб чиқдилар. Нима монархия шунчалик қимматми?
Қуйида Европа монархияларининг йиллик харажатларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Гувоҳи бўлганингиздек, Елизавета II Европадаги энг қиммат монарх ҳисобланади. Агар монархлар учун кетадиган маблағларни аҳоли жон бошига ҳисоблаб чиқса, қуйидагича кўриниш олади.

Лекин, Британияда аҳолининг ҳамма қисми ҳам солиқ тўламайди. Маълумотларга кўра, Британияда 29.7 миллион солиқ тўловчи шахс бор. Бунда, ҳар бир кишига монархиянинг баҳоси йилига 1.81 АҚШ доллардан тушади.
Бундан ташқари, Европадаги монархия оилаларининг бойлиги ҳам ҳисоблаб чиқилди. Британия монархияси мазкур рейтингда учинчи бўлди.
1. Лихтенштейн – 7.05 миллиард АҚШ доллари
2. Монако – 936 миллион АҚШ доллари
3. Буюк Британия – 489.7 миллион АҚШ доллари
4. Нидерландия – 188 миллион АҚШ доллари
5. Швеция – 39.60 миллион АҚШ доллари
Агар дунёдаги бошқа монарх ва президентларнинг бойлигини европалик монархлар бойлиги билан таққосласак, у ҳолда Европада биринчи бўлган Лихтенштейн монархининг бойлиги жуда камтарона бўлиб туюлади.
1. Таиланд қироли – 30 миллиард АҚШ доллари
2. Бруней Султони – 20 миллиард АҚШ доллари
3. Саудия Арабистони қироли – 18 миллиард АҚШ доллари
4. БАА Президенти – 14 миллиард АҚШ доллари
5. Дубай амири – 4.46 миллиард АҚШ доллари
Руслан Сулаймонов