Жуда катта тезликда ҳаракатланган Lexus автомобили бошқарувни йўқотган ва ҳалокатга учраган.
Хабарда маълум қилинишича, Lexus автомобили ҳайдовчи томонидан ўғирланган ва катта тезликда бошқарилган. У BMW машинасини қувиб ўтган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахт ва тўсиққа бориб урилган.
Воқеа жойига дарҳол тез ёрдам машинаси ва полиция ходимлари етиб келган ва Lexus ҳайдовчисини ачинарли аҳволга тушиб қолган машина ичида чиқариб олишган, дейилади хабарда.
Мўжиза туфайли тирик қолган ҳайдовчининг фақат оёғи жароҳатланган. Автомобиль эса тиклаб бўлмас аҳволга келиб қолган. Унинг қисмлари 50 метр радиусга сочилиб кетган.
Фалокатга гувоҳ бўлган одамларнинг сўзларига кўра, ЙТҲ юз бергҳан пайтда бомба портлагандек кучли овоз чиққан.