“Forbes” журнали талқини бўйича маҳоратли курашчи энг кўп ҳақ тўланадиган актёр сифатида тан олинди.
Машҳур актёр дастлаб Forbes’нинг 2012 йилдаги рейтингидан ўрин олган эди. Ўшанда у 19-ўринда қайд этилган.
44 ёшли Жонсон суратга тушган сўнгги етти фильмда 100 миллион АҚШ доллари тўплаган. Уларнинг дастлабкиси “Форсаж” фильмининг 2011 йилда катта экранларга чиққан бешинчи қисми ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Дуэйн Жонсон 1972 йил 2 май куни АҚШнинг Калифорния штатида дунёга келган. У Голливудда “Чўққи” (The Rock) номи билан ҳам машҳур. Актёр “Геракл”, “Форсаж” каби дунёга машҳур фильмларда суратга тушган.
Аввалроқ, “Forbes” журнали бир йилда энг кўп маблағ ишлаб топадиган юлдузлар рейтингини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.