...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий Мажлис “доверенност”ни бекор қилиш масаласини кўриб чиқади


12:27, 04.01.2019 Жамият
 10 053

Ҳозирда ушбу петиция кўриб чиқиш жараёнига ўтган.

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш тўғрисидаги петиция 13 мингдан ортиқ овоз олди.
 
Жамоавий мурожаат муаллифи бир уйда яшовчи ота-бола, ака-ука бир-бирининг автомобилини ишончномасиз ҳайдай олмаслигини айтиб ўтган. Шунингдек, бундай ишончномани олиш учун анча вақт ва оилавий бюджетдан маблағ сарфлаш зарурлиги таъкидланган.
 
“1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар кўп эди. Балки ўша пайтда бу тизим ўзини оқлагандир. Лекин ҳозиргидай юртимиз инновацион жиҳатдан ривожланиб бораётган, “Хавфсиз шаҳар” тизими ишга туширилган, йўлларимизда видеокамералар ишлаб турган пайтда бунақа ишончнома бериш тартибига зарурат бормикан?”, дейилади петицияда.
 
Ҳозирда ушбу петиция кўриб чиқиш жараёнига ўтган. Қоидага кўра, мурожаат Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилиши учун камида 10 минг овоз тўплаши керак. Парламент мурожаатни 60 кун ичида кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши керак.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Mening fikrim 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар