...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпиада совриндори ўз ватанига қайтишга қўрқяпти


17:13, 22.08.2016 Спорт
 6 563

Эфиопиялик марафончи ватанига қайтса, уни ўлдиришларидан чўчияпти.

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларидаги марафонда кумуш медални қўлга киритган эфиопиялик югурувчи Фейиса Лилеса ўз ватанига қайтишга қўрқяпти. Бунга унинг Эфиопия ҳукуматига нисбатан қилган норозилиги сабаб бўлмоқда.
 
Лилеса марра чизиғини кесиб ўтаётган пайтда ўз норозилигини ҳаракати, яъни қўлларини қовуштирган ҳолда боши узра кўтарган ҳолда ифода этди.
 
“Агар Эфиопияга қайтсам, мени ўлдиришади. Агар ўлдиришмаса,  қамоққа ташлашади ёки аэропортда қўлга олишади. Аммо мен қарор қабул қилдим. Балки, бошқа давлатга кетарман...”, дейди Лилесу.
 
Марафончи мамлакат раҳбариятини танқид қилиб, унга қарши норозилик билдирганларни қамоқ жазосига ҳукм этаётганини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, ҳукумат ноқонуний равишда кўплаб одамларни панжара ортига равона қилмоқда. Лилеса бу норозилик ҳаракатини яқинлари қамоқда бўлганларни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширганини айтди.
 
Эфиопияда Лилесанинг рафиқаси ва икки фарзанди қолган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Жанейро Олимпиада Фейиса Лилеса Эфиопия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!