Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишни имзолаган эди.
Бугун, 29 август куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Олимпиада совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Telegram’даги расмий каналида хабар берилди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармойишига биноан пул мукофотлари сертификати ҳамда Malibu автомобили тақдим этилди.
Маълумот учун, олтин медаль соҳибларига 200 000 АҚШ доллари, кумуш учун 100 000 АҚШ доллари, бронза учун 75 000 АҚШ доллари ваъда қилинган эди.