Портлаш ким томонидан амалга оширилгани маълум эмас.
28 августдан 29 августга ўтар кечаси, тахминан соат 02:30да Брюсселдаги криминалистика ва криминология Миллий институти биноси олдида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Портлаш институт лабораторияси олдидаги автомобиллар тўхташ жойида содир бўлган. Маълумотларга кўра, номаълум шахслар томонидан автомобиллар тўхташ жойидаги машиналардан бири портлатиб юборилган. Портлашдан сўнг, воқеа жойида кичик ёнғин чиққан. Қўпорувчилик ҳаракати тунда содир этилгани сабабли, институт биносида ҳам, машиналар тўхташ жойида ҳам ҳеч ким бўлмаган.
Ҳозиргача портлаш туфайли нобуд бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Айни вақтда портлаш содир этганларнинг шахссини аниқлаш бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб боримоқда.

Умида Якубова