...
МЕНЮ
ONLINE TV

Октябрдан бошлаб Урганчдан Испанияга ҳафтасига 30 тонна қовун юборилади


11:57, 15.07.2016 Жамият
 3 879

Ўзбекистонлик фермерлар жаҳоннинг кўзга кўринган мамлакатларига мева-сабзавотлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолаяптилар.

Аввалроқ, Ўзбекистонда  илк бор Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да ўтказилаёттган ярмарка кўплаб кузатувчилар, хорижий меҳмонлар ва тадбиркорлар билан гавжум.
 
Испаниянинг “Lendel Media Solitions” компанияси халқаро тижорат бизнеси менежери Роул Миp Солл Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар табиий шакар, амино ва органик кислоталар, саломатлик учун энг муҳим бўлган микроэлементлар ва озиқ-овқат рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бойлиги билан бошқа минтақаларда етиштирилган ана шундай маҳсулотлардан сезиларли даражада юқори туришини қайд этди. У Урганч туманидаги “Yuqoribog' ne'matlari” агрофирмаси билан 1 октябрдан бошлаб ҳафтасига 30 тонна қовун етказиб бериш борасида шартнома имзолади.
 
Мазкур ярмарка Хоразм вилоятидаги фермер хўжаликлари ва фермерлар учун ниҳоятда самарали бўлди. Улар шу кунгача 80 миллион долларлик шартномалар имзолади. Хива тумани ҳокими ўринбосари Жасурбек Машариповнинг маълум қилишича, тумандаги “Agro Chinor” масъулияти чекланган жамияти Россиянинг “FinInvest Consulting” корхонаси билан қарийб тўққиз минг тонна мева-сабзавот етказиб бериш, Қозоғистоннинг “Джондилдин С.А” корхонаси билан тўрт ярим миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш борасида шартнома имзолади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Самарқанд вилояти бугунги кунда дунёнинг қирққа яқин давлати билан экспорт соҳасида ҳамкорлик қилмоқда. Вилоятдаги Булунғур, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут ва Жомбой туманлари мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган бўлиб, уларнинг ўртача йиллик ҳажми 3076 минг тоннага етди. 1503 минг тонна сабзавот, 572 минг тонна картошка, 103,7 минг тонна полиз экинлари, 522 минг тонна узум шулар сирасидандир.
 
Ярмарка доирасида ҳозиргача Европа, Осиё ва МДҲ давлатларига экспортчи корхоналар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси томонидан 382 миллион долларлик шартномалар имзоланди. Эроннинг “Pure Corporation” компанияси, Хитойнинг “ВСЕЕ” корпорацияси, Дубай савдо-саноат палатаси (БАА), Ҳиндистоннинг “Eco Green Group” компанияси шулар жумласидандир.
 
Жиззах вилоятида икки юздан ортиқ экспортчи ташкилот ва фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Улардан бири “Baxmal Eksport” масъулияти чекланган жамиятидир. 170 дан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган корхона замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Қайта ишлашга ихтисослашган корхона жорий йилда 35 гектарда токзор барпо этди. Айни вақтда Ҳиндистонга мош етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.
 
“Baxmal Eksport” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Анвар Сафаровнинг айтишича, мазкур ярмарка соҳага оид компания ва корхоналар экспорт салоҳиятини ошириш, бу борада янги истиқболларни белгилаб олишга хизмат қилмоқда. Вилоят вакилларининг маълум қилишича, хорижда ёнғоқнинг харидоргирлиги ҳисобга олиниб Бахмалда 400, Ғаллаорол, Зомин, Фориш туманларининг ҳар бирида 100 гектардан ёнғоқзор ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ғалладан бўшаган икки минг гектар майдонда ҳосилдорлиги юқори гулкарам, қалампир ва бошқа экинлар экилади.  

Теглар:Урганч Мева-сабзавот Ярмарка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар