...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оғир дардга чалинган 5 яшар болакай Санта-Клаус қўлида жон берди


16:00, 14.12.2016 Олам
 3 882

Болакай Рождество байрамини ўтказиб юборишини сезганди ва сўнгги истаги Сантани кўриш эди.

Американинг Теннеси штатида яшовчи бедаво дардга чалинган 5 ёшли болакайнинг ўлими олдидан сўнгги тилаги ижобат бўлди. У ўлими олдидан Рождество байрамини ўтказиб юборишидан хавотирланганди. Якунда эса Санта-Клауснинг қўлларида жон берди. Бу ҳақда шу куни Санта ролида маҳаллий супермаркетлардан бирида хизматда бўлган Эрик Шмитт-Матцен “NBC” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
 
60 ёшли Эрик Шмитт-Матцен Рождество олдидан унга маҳаллий шифохоналардан биридан қўнғироқ бўлганини айтди. Санта билан боғланган ҳамшира бедаво дардга чалинган 5 ёшли бемор Санта-Клаусни кўришни истаётганлигини ва бу унинг энг сўнгги тилаги бўлиши мумкинлигини хабар қилди.
 
Бундай хабарни эшитган Санта ролидаги Эрик Шмитт-Матцен дарҳол шифохонага етиб борди. Санта болакайнинг оила аъзоларидан хонада болакай билан ёлғиз қолдиришларини сўради. Бемор Рождество байрами кириб келмасидан аввал жон бериши мумкинлиги ҳақида айтди. Шундан сўнг Санта-Клаус унга совға ҳадя этди. Бундан қувонган болакай Сантани қучоқлади ва унинг қўлларида жон берди.
 
Бу воқеадан сўнг Рождество ва Янги йил байрамида болаларга қувонч улашиш мақсадида Санта образида хизмат қилувчи Эрик Шмитт-Матцен ортиқ бу вазифани қила олмаслигига амин бўлганди. Орадан вақт ўтиб, уни кўрган болаларнинг хурсанд бўлишини англаган Эрик Шмитт-Матцен яна ўз хизматига қайтди.
Дурдона Расулова

Теглар:Санта Клаус Рождество 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!