...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппин президенти одам ўлдирганини тан олди


15:13, 14.12.2016 Олам
 3 030

Родриго Дутерте гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчи кишиларни қай тарзда ўлдирганлиги ҳақида сўзлади.

Филиппин президенти Родриго Дутерте Давао шаҳри мэри лавозимида ишлаган вақтида шахсан ўзи гумонланувчи шахсларни ўлдирганлиги ҳақида маълум қилди. Шу тариқа у гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашган. Бу ҳақда “Inquirer.net” сайти хабар тарқатди.
 
“Мен Даваодалигимда буни шахсан ўзим қилганман. Буни мен қилар эканман, нега полиция ҳам шундай қилиши мумкин эмас? Мен гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланаётганларга курашиш мақсадида қилганман ва полицияга кўрсатганман”, дейди Родриго Дутерте.
 
Дутерте, шунингдек, мэр лавозимида шахсан ўзи мотоциклда кўчаларни назорат қилганини қўшимча қилди.
 
Унинг бу ҳаракати БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар томонидан танқидга учраган. Шундай бўлса-да, Родриго Дутерте гиёҳванд модда савдосига қарши курашишда шу усулдан фойдаланишда давом этишини малум қилди.
 
“Агар мен инсон ҳуқуқлари сабаб курашни тўхтатсам, бу йўлдаги мақсадимга эриша олмайман. Сиз мени ҳибсга олмоқчимисиз? Марҳамат!”, дейди Дутерте бу ҳолатга изоҳ берар экан.
Дурдона Расулова

Теглар:Филиппин Роберто Дутерте Гиёҳванд модда савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!