...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рождество арчасининг чироқларини ёқиш ёнғинга айланди


12:27, 27.12.2016 Олам
 2 463

80 ёшли кекса жуфтлик ўз невараларига Германиянинг қадимий одатини кўрсатишда омадсизликка учраб, оқибатда ўзлари жароҳат олишди.

Буюк Британиянинг Сассекс графлигида кекса жуфтлик ўз невараларига арча чироқларини ёқиш анъанасини намойиш эта туриб, ўз уйларини уйларини ёқиб юбордилар. Бу ҳақда “The UK Bulletin” нашри хабар тарқатди.
 
Рождество байрамида юз берган фавқулодда ҳодисадан хабар топган ўт ўчириш хизмати вакиллари дарҳол воқеа жойига етиб келишди. Қутқарувчилар болаларга ҳеч қандай зарар етмаганлигини маълум қилишди. Уларнинг 80 ёшли бува-бувиси эса газдан заҳарланишган ва кичик жароҳатлар олишган.
 
Ўт ўчириш вакилларининг айтишича, арча чироқларини ёқиш таклифини билдирган кекса аёл асли германиялик бўлган. Айтиш керакки, Рождество арчасини ёқиш анъанаси айнан шу давлатга тегишли.
Дурдона Расулова

Теглар:Арча Рождество Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!