...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўгай ота боласини ўлдириб, ҳожатхонага кўмган. Мурданинг суяклари 11 йилдан сўнг топилди


14:58, 29.06.2018 Жамият
 12 230

Воқеа 2007 йил Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида содир этилган.

Сурхондарё 11 йил аввал қилинган жиноят фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, 2007 йилнинг октябрь ойида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. уйида бирга яшаган 4 ёшли ўгай ўғли Й.М.нинг бошига қўли билан урган.
 
Натижада бола ерга йиқилиб, ҳушидан кетгач, вафот этган. Шундан сўнг Қ.Ш. бола жасадини уйи олдидаги ҳожатхона учун кавланган чуқурга кўмиб ташлаган.
 
Кўрилган чоралар натижасида Қ.Ш. ушланиб воқеа жойи бўлган ҳовлисидан суяк қолдиқлари ва қора рангли мато бўлаклари топилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сурхондарё Шўрчи жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар