...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори: Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди


14:39, 29.06.2018 Жамият
 1 703

Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.
 
Давлат филармонияси Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда “Туркистон” санъат саройининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
 
Давлат филармониясининг асосий вазифаси этиб, шу жумладан миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатини илғор ютуқлар асосида ривожлантириш этиб белгиланди.
 
Қарорга мувофиқ Давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензияни олмасдан, концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириши мумкин.

Теглар:Ўзбекистон давлат филармонияси Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар