...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОФК президенти финал ғолибига кубокни топшириш учун Тошкентга етиб келди


18:09, 03.12.2017 Спорт
 3 231

Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, эртага, 4 декабрь куни бўлиб футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
 
Учрашув якунлангандан сўнг ғолиб жамоага Ўзбекистон Кубогини ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифанинг шахсан ўзи топшириши ҳақида ҳам хабар бериб ўтгандик.
 
Айнан шу мақсадда, бугун, 3 декабрь куни Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа расмий ташриф билан Тошкенгта етиб келди.
 
ОФК президентини “Тошкент Халқаро Аэропорти”да Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерация масъуллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Хабарда айтилишича, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистонда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.
 
Шунингдек, конфедерация президенти 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Кубокни топширади.
 
Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини эртага, 4 декабрь душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 15:00 да бошланади.
 
Унда Тошкентнинг икки етакчи жамоалари “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боришади.
 

Теглар:Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Тошкент ЎФФ Ўзбекистон Кубоги финал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!