...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорлик ишлари олиб боради


18:18, 03.02.2018 Спорт
 2 699

Энди ЎФА Олий таълим муассасаларининг ҳаваскор футбол клубларига амалий кўмаклашади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:
 
- Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицейлар ўқувчилари  ўртасида оммавий футбол мусобақалари, мини-футбол, аёллар ўртасида футбол ва бошқа турдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;
 
- талабалар лигасининг финал учрашувлари Суперлига аъзолари клубларининг ареналарида ўтказиш;
 
- Олий таълим муассасаларининг ҳаваскор футбол клубларига амалий кўмак кўрсатиш;
 
- Ўзбекистоннинг номдор футбол клублари ўйинчиларини жалб қилган ҳолда футбол бўйича илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш;
 
- футбол билан ҳаваскор тарзда шуғулланувчи турли ёшдаги футболчилар, Олийгоҳ мураббийларининг таълим салоҳиятини ошириш мақсадида турли ўқув-семинарларини ташкил қилиш, футбол ҳакамлари тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш, таълим йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар  ва футбол жамоатчилиги билан биргаликда байрам ҳамда хотира тадбирлари, матбуот анжуманлари ўтказиш.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Суперлига янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎФА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!