Бахтиёр Сайфуллаев раислигида ўтказилган йиғилишда Одилбек Абдуқаҳҳоров ушбу лавозимга расман тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг буйруғига биноан Одилбек Абдуқаҳҳоров жорий йилнинг 23 октябридан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида вазир Бахтиёр Сайфуллаев раислигида ўтказилган йиғилишда Одилбек Абдуқаҳҳоров ушбу лавозимга расман тасдиқланди.
Маълумот учун, Одилбек Абдуқаҳҳоров Наманган вилояти Косонсой туманида туғилган. 2008 йил Наманган Муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Иш фаолиятини собиқ “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими Кенгаши “Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалари, корхона, ташкилот, муассаса ва маҳалладаги ёшлар билан ишлаш” бўлими етакчи мутахассиси лавозимида бошлаб, кейинчалик бўлими мудири, 2008-2011 йилларда “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши аппаратининг “Ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тадбиркорлик ва бандликка кўмаклашиш” бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассис лавозимларида фаолият юритган.
2012-2015 йиллар давомида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида, 2015-2017 йилларда Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.