Азамат Ҳайдаров ушбу лавозимда бу йил ҳисобидан 5 ой фаолият юритди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги “Ўзбекконцерт” давлат муассаси раҳбари Азамат Ҳайдаров лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг жорий йил 19 майдаги 236-сон “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйишни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази директори Азамат Ҳайдаров “Ўзбекконцерт” давлат муасссасаси директори вазифасини вақтинчалик бажариб келаётган эди.
Аслида Азамат Ҳайдаров 2008–2014 йилларда собиқ “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида директор вазифасида ишлаган. 2014 йилда эса кўплаб танқидлар оқибатида лавозимидан озод этилган эди.
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, “Ўзбекконцерт” давлат муассаси бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида Одилбек Абдуқаҳҳоров иш бошлаган.
Маълумот учун, 2011 йилдан буён “Ўзбекконцерт” давлат муассасида фаолият юритиб келаётган Одилбек Абдуқаҳҳоров сўнгги йилларда муассасанинг Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган эди.