Халқаро Космик Станция экипажи аъзолари фазода сабзавот ва ўсимликлар етиштиришнинг уддасидан чиқди.
Веги лойиҳаси координатори Никол Дуфор: “Пегги ажойиб аёл. У биз кутмаган натижаларга эришди”, дейди ҳаяжонини яшира олмай.
Карамдан олинган намуна Кеннеди номидаги Фазони ўрганиш марказига юборилади.
Маълумот учун, 1982 йил Союз-7 космик кемаси экипажи етиштирган биологик ўсимлик фазодаги бундай илк маҳсулот эди. Веги лойиҳаси эса НАСА томонидан орбитада сабзавот ва кўкатларни етиштиришни тажриба қилиш мақсадида бошланган илмий тадқиқот ишидир. Унинг иккинчи қисми апрель ойидан ишга тушиши режалаштирилмоқда.