...
МЕНЮ
ONLINE TV

Златан Ибрагимович МЮга яна ғалаба олиб келди


18:26, 20.02.2017 Спорт
 2 208

Англия кубоги 1/8 финал учрашувларининг тафсилотлари ва натижаси тўғрисида ёзамиз.

Кеча, 19 февраль куни Англия кубоги 1/8 финал баҳсларидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Блэкберн” жамоалар учрашуви бўлиб ўтди.
 
Унда меҳмонда тўп сурган қизил иблислар жамоаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Учрашувда, “Манчестер” футболчиси, Маркус Решфорд 27-дақиқада ҳисобни очди. Златан Ибрагимовичнинг 75 дақиқада рақиб дарвозасига аниқ йўллаган зарбасига, Денни Грем 89-дақиқада жавоб қайтарди. Умумий ҳисоб якунда 2:1, “Манчестер Юнайтед” фойдасига ҳал бўлди.
 
Бу мавсумда тўрт марта голли вазиятга сабаб бўлган тўп оширишларини узатган Пол Погба бу сафар ҳисобига яна битта қўшиб қўйди. Қизиғи, буларнинг барчаси Ибрагимович оёғига келиб тушган.
 
Яна бир 1/8 финал учрашувида эса “Фулхем” уйида “Тоттенхем”ни қабул қилди. Меҳмонлар ўйинчиси Гарри Кейндан хет-трик ижросига гувоҳ бўлган “Фулхем” Англия кубогини бу йил энди орзу қилади. Якунда ҳисоб 3:0, “Тоттенхем” чорак финалга чиқади.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Златан Ибрагимович Футбол Манчестер Юнайтед 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!