Сўнгги, учинчи йўлланма Тошкентнинг икки жамоасидан бирига насиб этади.
Кеча, 19 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон олий лигасида муддатидан олдин чемпион жамоа номи аниқ бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Мавсум якунлашига 1 тур қолганида Тошкентнинг “Локомотив” клуби кетма-кет иккинчи марта чемпионликни расмийлаштирган бўлса, “Насаф” кумуш, “Пахтакор” эса бронза медалларини қўлга киритди.
Шунингдек, Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган 2 жамоанинг номи аниқ бўлди.
“Темирйўлчилар” чемпион сифатида ОЧЛ мусобақасини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида бошлашади.
“Насаф” саралаш босқичи учун Ўзбекистонга ажратилган икки ўриннинг бирини эгаллайди.
ОЧЛда иштирок этиш учун эса Ўзбекистонга учта ўрин ажратилган. Хўш, яна бир йўлланма кимга насиб этиши мумкин?
Сўнгги йўлланма Тошкентнинг икки жамоасидан бирига насиб этади. Бу катта эҳтимол билан “Пахтакор” ёки “Бунёдкор” бўлади.
Буни эса шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал баҳси натижасига қараб билиб оламиз.
Ўзбекистон кубоги финалида “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Агар ўйинда “Бунёдкор” ғалаба қозонишни уддалай олса, ОЧЛнинг учинчи йўлланмасига эга бўлади.
Агар бунинг акси бўлиб чиқса, ОЧЛ саралаш босқичида Тошкентнинг бошқа жамоаси “Пахтакор” иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, финал баҳси Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида 4 декабрь, душанба куни соат 15:00да бошланади. Стадионга кириш бепул.

Акмалхон Эшонхонов