...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ҳарорат кўтарилмоқда


15:46, 20.11.2017 Бу қизиқ
 3 124

Энг юқори ҳарорат жанубий ҳудудларда қайд этилади.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага, 21 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи 16–18 даража илиқ бўлади. Кечаси эса 0 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 17 даражагача кўтарилади. Нукусда кечаси ҳарорат 3 даражагача, Урганчда эса 1 даражагача тушиб кетиши мумкин.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 15–20 даража илиқ, кечаси 1 даражагача совуқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кундузи 13–18 даража, кечаси 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 16–21 даража, кечаси 2–7 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида эса ҳарорат кундузи 17 даражагача кўтарилса, кечаси 3 даражагача тушиб кетиши мумкин.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!