...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обид Асомов Ғуломжон Ёқубовни хотинбоз эмас деди


09:05, 01.03.2016 Шоу-бизнес
 8 483

1 март – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов баҳорнинг илк кунида таваллуд топган. Шу муносабат билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асамов Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали устоз санъаткорни таваллуди айёми билан табриклади.

“Бугун, 1 март – баҳорнинг биринчи куни, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг туғилган кунлари! Яна қайтараман Ғулом хотинбоз эмас, хотинлар Ғуломбоз! Бахтимизга ҳамиша соғ бўлиб, ёшариб юраверсинлар. Шоир айтганидек, “Асл айнимас, Ғулом қаримас”. Ёшларини ҳеч ким аниқ билмайди. Ўзларидан сўрасангиз жавоб битта – “кўнгил қурғур ҳамон 18 ёшда”, – деб ёзади Асомов.

Маълумот учун, анъанага кўра Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 1-2 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида навбатдаги концерт дастурини тақдим этяпти.

Теглар:Обид Асомов Ғуломжон Ёқубов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!