...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манзура калта "шорти"си билан боғлиқ гап-сўзларга нуқта қўйди


01:37, 01.03.2016 Шоу-бизнес
 17 337

Манзура Йўлдошева: Агар кўча-кўйга чиқиб кетаётганимда кийган киймим калта бўлса, дадам “Манзура эгнингга узунроқ нарса ташлаб ол”, – деб айтадилар, холос.

“Qalampir” лойиҳаси ўз ишини бошлаганида кўпчилик янги телекўрсатув бўлса керак, деб тахмин қилган эди. Тўғри, ижодий гуруҳимизда кўрсатув тайёрлаш фикри аввалдан бўлган, бироқ бугунги одатий кўрсатувлардан бироз бошқачароқ, кундалик саволлардан қочган ҳолда таниқли шахслар, эстрада ва кино оламининг кўзга кўринган вакилларига энг танқидий саволлар билан мурожаат қилишни мақсад қилган эдик. Билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда “Қалампир” кўрсатувига старт берилди. Кўрсатувни журналист Қамариддин Шайхов ва актриса Шаҳзода Муҳаммедова олиб боришади. Унинг илк тасвирга олиш жараёнлари 29 февраль куни Тошкентдаги “Marmaris” ресторанида бўлиб ўтди. Дастур меҳмони эса “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзура Йўлдошева бўлди.

Икки бошловчи Манзурага танқидий саволлар билан мурожаат қилишар экан, жон аччиғида кўрсатувни ташлаб кетиш мумкин эмас, деб Манзурани алоҳида огоҳлантиришди. Хонанда берилган ҳар қандай танқидий саволларга фикрини жамлаб, ўта босиқлик билан жавоб беришга ҳаракат қилди.

“Санъаткор қизлар кийиниш, соч турмагида кўпинча ёшларга ўрнак бўлишади. Кўплар уларга қараб модани ўрганади. Минг афсуски, калта “шорти”лар очиқ-сочиқ либослар билан ёшларга ўрнак бўлиб қолаётган санъаткорлар ҳам йўқ эмас. Сизнинг калта “шорти”даги суратларингиз ҳам роса муҳокама қилинган эди”, – деган саволга хонанда қуйидагича жавоб берди:

— Мен калта “шорти”ни саҳнага кийиб чиқаётганим йўқ-ку. Хорижга саёҳатга борганимда денгизда шу “шорти”да чўмилдим, чўмилиш кийимини кийишни ўзимга эп кўрмадим. Ҳолбуки бундай “шорти”ларни бутун дунёда теннисчи қизлар кийишади. Мен ҳам теннис машғулотларига қатнаганман ва бу либосни жуда қулай деб биламан. Одамларга муҳокама қилиш учун мавзу топиш жуда осон бўлиб қолди. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган оддий суратларимизга ҳам шу қадар қўпол изоҳлар келадики, ҳайратдан ёқамни ушлайман. Фақат юз қисмимни суратга олиб интернетга жойлаштирсам, либосимни кўрсатмасам ҳам баъзи синчков фойдаланувчилар шу расмлардан ҳам айб топишади. Охирги вақтлар бу гапларга аҳамият бермай қўйдим.
— Калта шортилардаги суратларингизга отангизнинг кўзи тушса, улардан уялмайсизми?
— Йўқ. Нега уялишим керак? Нимага тушунишни истамаяпсиз, бундай “шорти”ларни кийиб теннисчиларимиз ТВларга чиқади, ахир. Мен фақат денгиз бўйида кийганман, холос. Отамга келсак, улар одамларнинг гап-сўзи билан яшайдиган инсон эмаслар, санъатни жуда яхши тушунадилар. Отам болалигимиздан опамга ҳам, менга ҳам тоғ ён бағрларигами ёки бирор қуёш тик тушадиган жойга борганимизда иложи борича оддий майка, “шорти”ларда қуёш тагида кўпроқ бўлишимизни, шунда “Д” витаминига тўйинишимизни айтар эдилар. Ҳалигача дадамнинг бу гапларига амал қиламан. Агар кўча-кўйга чиқиб кетаётганимда кийган киймим калта бўлса, дадам “Манзура эгнингга узунроқ нарса ташлаб ол”, – деб айтадилар, холос.

Хонанда Манзура Йўлдошева суҳбат давомида фақат биргина саволга жавоб беришни истамади. Бу қандай саволлигига қизиқяпсизми? Қизғин суҳбатни тез орада сайтимизнинг “Online TV” бўлимида томоша қилишингиз мумкин.

Дастур ҳамкори “Ko’zgu” фото ва видеостудияси.

Теглар:Манзура Шаҳзода Муҳаммедова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Feruza
15:58 30.03.2016

Qalampirni muallifini ham tanqid ostiga olib bir o'zi bilan yakka tartibda suhbatlashib korish kerak


Shahnoza
13:58 11.03.2016

Манзура гап булиши мумкин эмас ...уни оркасидан гапиредигонла оркасида колиб юришаверади ...лекин калампир жа калампирга ухшамади оддий сайед олэдигон интервью га ухшади...программани кулдан келса калампир деб номлаш керак эди ..программани олиб борувчилани сал саводга чакириш керак ..


muattar
22:30 06.03.2016

Bilmadimu lekin Manzurapamni xamma gaplariga qôshilaman!


Nuriddin
17:34 04.03.2016

Бу санъаткорлар хеч качон узини айбдор хисобламайди. Ялангоч юрса хам уларга бахона тайёр.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!