Қизиқчи ТВда эфирга берилган кўрсатув сабаб уни ҳам кўпчилик Аҳмадбойнинг ҳамтовоғи деб ўйлаётганидан шикоят қилган.
“Бугун бутун мамлакатимизда саломдан кейин бир савол: “Кўрдингми?”. Ҳа, яна Аҳмадбой машмашаси... Аслида бу курсатувга муносабат билдирмасдим,лекин телефоним “тутаб” кетди. Бутун дунёдан қўнғироқлар... Мен ҳам кўрдим шу кўрсатувни, фақат баьзи жойларига тушунмадим! Фирибгар ушланибди, жинояти фош бўлибди, жазо олиши муқаррар, лекин... Биз саньаткорлар нима қилиб юрибмиз? Тушунмаган томошабин бизни ҳам ҳамтовоққа чикариб қўйяпти. Айбимиз тўйда хизмат қилганимизми? Аввало тўй ўтган йили, янглишмасам, ноябрь ойида бўлган эди! Менга “Бир бой йигит ўзини фарзандига қўшиб Меҳрибонлик уйидан етим болларни ҳам суннат қилиб беряпти”, дейишди. Жуда катта тўйхона, камида икки минг киши бўлдиёв. Саньаткорлар жуда кўп, ТВга танлаб-танлаб қўйишибди. Тушунаман...
Аҳмадбойни ўша куни танидим. Тўйхонада ҳар соҳа вакиллари казо-казолардан тортиб, телевидение ходимларигача бор эди. Одам кўплигидан ИИВ ходимлари тартибга сололмади. Биз саньаткормиз айтилган жойга борамиз. Бизнесменми, олимми, ҳаммолми танланмайди. Ҳурмат қилиб айтилди, уёғи тирикчилик.
Энг асосийси, пул берган бойлар йулини топиб кетар, охирги сигирини сотиб топширганлар нима қиларкин? Пули кайтиб берилармикан? Ҳақиқат қарор топишига ишонаман. Шахсан мен ҳеч нарсани у йигитга топширганим йўқ. Лекин ўша тўйдан унутилмас воқеа тўй охирида ўша куни кийган янги туфлигимни кимдир илиб кетди. Аҳмадбой уйдан ўзини туфлигини олиб чиқиб берди. Туфли уйда. Мабодо керак бўлса... Мен йўқотган туфлигимга розиман! Яратган ҳаммамизга инсоф берсин. Ва ниҳоят ТВ ходимларига алоҳида раҳмат. Беш йил ТВда чиқмаганимнинг ҳиссасини чиқаришди, тўртта каналда кетма-кет кўриндим”.