...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обид Асомов “Фонтамас” фильми собиқ Иттифоқ даврида “запрет”да бўлганини айтди


12:20, 22.09.2016 Шоу-бизнес
 7 943

Қизиқчи бу сафар ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига “Фонтамас” фильмидан лавҳа жойлаштириб, бу картина Ўзбекистон мустақиллик эришгунга қадар ТВда берилмаганини айтган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов айни кунларда ТВ ва радиоларда эмас, аксинча, ижтимоий тармоқларда анча фаол. Қизиқчи ҳаётида рўй бераётган воқеалар ҳақида Instagram орқали хабар бериб боришга ўрганган. Бундан ташқари эътирозларини ҳам интернет орқали ёзишга одатланган.
 
Қизиқчи бу сафар ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига “Фонтамас” фильмидан лавҳа жойлаштириб, бу картина Ўзбекистон мустақиллик эришгунга қадар ТВда берилмаганини айтган.
 
“Бир вақтлар бутун дунёни ларзага солган “Фантомас”! СССР пайтида бу фильм коммунистик ғояларга тўғри келмагани учун “запрет”да бўлган. 1989 йил биринчи марта кўрганман. Мана, энди йиллар ўтиб, Луи де Фюнес ўзбек тилида мени овозим билан гапиряпти”, деб ёзади Асомов.

Теглар:Обид Асомов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!