...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия можароси яна муҳокамада


11:45, 22.09.2016 Олам
 2 999

Суриядаги ҳужумларни тўхтатиш тўғрисидаги сулҳ шартномаси бузулди. Бироқ БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ўз баёнотида Сурияда тинчлик ўрнатишга чақирмоқда.

Пан Ги Мун БМТ бош Ассамблеясининг Нью-Йоркда давом этаётган сессиясида қилган нутқида Сурия келажаги бирорта ташқи куч аралашувисиз қурилиши лозимлигини айтди. У ҳарбий йўл билан Сурия можароларини ҳал қилиб бўлмайди, айни пайтда ҳудудга ўз таъсирини ўтказаётганларни давлатнинг ўзи бир қарорга келишига ёрдамлашишга чақирди. Унинг бу сўзларини эса Сурия Ташқи ишлар вазирлиги танқид остига олди.
 
Ўтган чоршанба куни Хама провинциясида Сурия армияси  ва жангарилар ўртасида йирик тўқнашув бўлди, ҳукумат қўшини эса босиб олинган Коукаб қишлоғи томон ҳаракатланмоқда.
 
Душанба куни Сурия қуролли кучлари сулҳ муддати тугаганини айтган эди. Бунга қадар Сурия армияси, шундоқ ҳам, сулҳга риоя этмаётган террорчилик ҳаракатига жавоб қайтариш учун аввал ташлаб кетилган ҳудудга қайтди.
 
Россия қуролли кучлари бош штаби жангарилар сулҳга бўйсинмаётган бир вақтда Сурия қуролли кучларининг жим туришидан ҳеч қандай маъно йўқ, деб ҳисоблайди.
 
Ғарбий коалициянинг Сурия армияси жойлашган Дейр-эз-Зорга қилган ҳужуми тинчлик сулҳининг бузилишига асосий сабаб бўлди. Шанба куни АҚШ бошчилигидаги самолётлар коалицияси жангарилар қуршовида қолган  Дейр-эз-Зордаги Сурия аскарларига  ҳаводан тўртта зарба берди. Оқибатда 62 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди ва 100га яқин одам жароҳатланган.
 
Пентагон Армия жойлашган ҳудуд янглиш нишонга олингани ва ҳужум аслида террористларга қаратилганини айтмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Сурияда ўтган давр мобайнида 300 минг одам ҳалок бўлган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Сурия БМТ Пан Ги Мун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!