...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда кучли сув тошқини. Қурбонлар бор


11:19, 22.09.2016 Олам
 3 128

Ҳукумат жабрланганларга молиявий кўмак беряпти, бундан ташқари, энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, сув ва барча зарур буюмларни етказилди.

Индонезиянинг Ява ороли ғарбий қисмини қуршаб олган кучли сув тошқини 23 кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлди. Яна 18 кишининг тақдири номаълумлиги хабар қилинмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига мамлакат Миллий қидирув ва қутқарув агентлиги маълум қилган.
 
Кучли сув тошқини ёғингарчилик туфайли юзага келди. Оқибатда денгиз сув сатҳи кўтарилиб, қирғоққа чиқди, тошқин вақтидаги сув баландлиги ҳам бир неча метрга етган.
 
Яванинг Гарут округида 400дан зиёд аҳоли ўз уйини ташлаб, чиқиб кетишга мажбур бўлган. Оғир талофат кўрган ҳудудларга қутқарувчилар бригадаси, ҳарбий хизматчилар, полиция ва кўнгиллилар сафарбар этилган.
 
Ҳукумат жабрланганларга молиявий кўмак беряпти, бундан ташқари, энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, сув ва барча зарур буюмларни етказилди.
 
Айни вақтда қутқарув операцияси давом этмоқда, зарар миқдори хозирча аниқланмаган.
Дурдона Расулова

Теглар:Индонезия Табиий офат Сув тошқини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!