...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обаманинг қизи Трампнинг қарорларидан бирига қарши ўтказилган акцияда иштирок этди


13:39, 28.01.2017 Олам
 3 697

Гувоҳларнинг айтишича, Малия Обама акцияларга ихтиёрий равишда келган ва иштирок этган.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг тўнғич қизи Малия Dakota Access нефть қувури қурилишига қарши ўтказилган намойишларда иштирок этди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар тарқатди.
 
Ҳафтанинг бошида Малия Ютада ўтказилган “Sundance” кинофестивалига ташриф буюриб, бу ерда юзлаб намойишчилар билан биргаликда Дональд Трампнинг қувур қурилишини тиклаш ҳақидаги қарорига қарши ўтказилган акцияда иштирок этганди.
 
Гувоҳларнинг айтишича, Малия Обама акцияларга ихтиёрий равишда келган ва иштирок этган. Айтиш керакки, АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама Keystone ва Dakota Access нефть қувурлари қурилишини тиклашдан бош тортган эди.
 
Шимолий Дакота аҳолиси агар қурилиш бошланса, бу ернинг ичимлик сувига зарар етиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Нефть қувурлари Шимолий ва Жанубий Дакота, Айова ва Иллинойс штатлари ҳудудидан ўтиши белгиланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Барак Обама Малия Обама Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!