Нью-Йоркнинг Манхэттен шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси давом этмоқда.
Барак Обаманинг кортежи ўтиши муносабати билан йўллар ёпилгани сабаб Нью-Йоркнинг Манхэттен шаҳри кўчаларида тирбандлик юзага келган. Сергей Лавров эса ўша тирбандликда қолиб кетди. Машина бу вазиятдан чиқиб кетгунга қадар йиғилишга кеч қолиши мумкинлигини ўйлаган Лавров БМТ сессиясига пиёда боришга қарор қилган. Бу қарор тўғрилиги эса йиғилишга вақтида етиб боргани билан изоҳланади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси 21-25 сентябрь кунлари давомида ўтказилади.
Унда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилик қилмоқда.
Делегациянинг Бош Ассамблеяга ташрифи дастуридан Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг мувофиқлаштирувчи учрашувида нутқ сўзлаш ҳамда бир қатор музокаралар ўрин олган.