Дастлаб 512 Гбайт ҳажмда яратилган хотира карталарининг сиғими қарийб 2 000 мартага ортди.
Барча турдаги қўл телефонларига хотира картаси ўрнатилишидан хабарингиз бор. Техника ривожланиши ўз ўрнида хотира карталари ҳажмининг ортишига олиб келмоқда. Бунда 4K камерали қўл телефонлари ва бошқа техник воситаларнинг ҳам ҳиссаси катта. 2 йил аввал, SanDisk компанияси Photokina кўргазмаси вақтида ўзининг илк 512 Гбайт сиғимга эга бўлган SDXC хотира карталарини омма эътиборига ҳавола этганди. Бу йил эса яна айнан Photokina кўргазмасида компания сиғими 1 террабайтга тенг бўлган хотира карталарини намойиш этди. Бу ҳақда “3dnews.ru” нашри хабар бермоқда.
Айни вақтда компания картани бир ўзи, мутақил эмас Western Digital корпорацияси билан ҳамкорликда яратди. Ҳозирда SanDisk компанияси расман Western Digital корпорациясига тегишли саналади.
Кўргазмада намойиш этилган 1 террабайлик хотира картаси ягона нусхадир. Корпорация кўриниши кичик бўлсада катта хотира сиғимига эга бўлган бундай карталарни миллионлаб нусхада ишлаб чиқариш ва уларнинг дунё бозорларида тақсимланиши борасидаги режаларни тузмоқда.
1 террабайт хотира сиғимига эга бўлган ушбу карталардан Ultra HD 4K ва 8K ҳажмдаги видеотасвирларни суратга олишда, виртуал тарзда сурат олиш ишларида, “360 градусли” контитет жараёнларини суратга олиш ишларида фойдаланиш мумкин.

Умида Якубова