Суратни кўрганлар “Назарбоев шаҳар бўйлаб жамоат транспортида айланишга қарор қилган”, дейишмоқда.
Суратни кўрганларнинг кўпчилиги улар ўртасидаги ўхшашликдан ҳайратда эканликларини билдиришган. Сурат остига “Бу Назарбоевнинг ўзи. У шунчаки жамоат транспортида шаҳар бўйлаб айланишни истаган бўлса керак”, дея изоҳ қолдирганлар ҳам бор. Тармоқ фойдаланувчилар орасида суратни жойлаштирган муаллифни фотошоп дастуридан фойдаланганликда айблаганлар ҳам топилди.
Айтиш лозимки, Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга жуда ўхшаш яна бир фуқаро бор. У Костанай шаҳрида истиқомат қилувчи Сарсенбай Додановдир.