...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама президентликдан кетгач, нима қилади?


11:37, 26.10.2016 Олам
 3 825

АҚШнинг амалдаги президенти ваколатлари 2017 йил 20 январда ўз ниҳоясига етади. “The New York Times” Обама келажакда ишлаши мумкин бўлган соҳалар борасида фикр юритди.

АҚШ президенти ўз лавозимидан бўшаганидан сўнг, Силикон водийсида юқори технологиялар соҳасида иш олиб боради. Бу ҳақда “The New York Times” хабар бермоқда.
 
АҚШнинг амалдаги президентининг ваколати 2017 йил 20 январда ўз ниҳоясига етади. Обама президентликдан кейинги келажагини таъминлаш мақсадида Калифорниядаги юқори технологияларни ривожлантириш марказига бир неча бор ташриф буюрган.
 
“Агар Обама президентликдан кетганидан сўнг, янги технологиялар соҳасида иш бошласа, мен ҳайрон қолмасдим”, дейди “America Online” компанияси раҳбари Стив Кейс.
 
“The New York Times”да таъкидланишича, Америка президенти тарафдорларининг кўпчилиги “Uber”, “Amazon”, “GoFundMe” ва “Apple” сингари йирик компанияларда иш олиб боради.
 
Шунингдек, газета Обамани келажакдаги фаолияти бўлиши мумкин бўлган космик саноат соҳасига қизиқишини ҳам эслатиб ўтган.
 
Олдинроқ президент 2030 йилда Марсга экспедиция қилмоқчи бўлган ташкилот билан ҳукумат ҳамкорлик олиб бориши тўғрисида айтган эди.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Furqat
13:30 26.10.2016

Купрок футбол хакида янгиликлар беринглар



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!