...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама Озодлик медалини ўз эгаларига топширди


18:22, 23.11.2016 Олам
 3 306

Хавфсизлик, дунё тинчлиги, маданият соҳаларида ёки давлат ва шахсий ҳаётда муҳим ишларни амалга оширган ва АҚШ миллий манфаатларига ўз ҳиссасини қўшган одамлар ушбу медал билан ҳар йили тақдирланади.

АҚШ президенти Барак Обама АҚШда юқори  ҳурматга сазовор бўлган шахсларни Озодлик медали билан тақдирлади. Тақдирлаш маросими 22 ноябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Президент Обама “Microsoft” компанияси асосчиси Билл Гэйтс ва унинг аёли Мелиндани ҳайрия ишлари учун, шунингдек, собиқ баскетболчилар Майкл Жордан ва Карим Абдул-Жаббор ва актёрлар Том Ҳэнкс, Роберт Де Ниро ва Роберт Редфордларни медал билан тақдирлади.
 
“Мана шу ажойиб инсонлар бизни Ер юзидаги буюк миллатга айлантиргани ҳақида ўйлаш фойдали”, дейди Барак Обама.
 
Хавфсизлик, дунё тинчлиги, маданият соҳаларида ёки давлат ва шахсий ҳаётда муҳим ишларни амалга оширган ва АҚШ миллий манфаатларига ўз ҳиссасини қўшган одамлар ушбу медал билан ҳар йили тақдирланади.
 
Ушбу медални қабул қилганлар қаторида рок юлдузи Брюс Спрингстин, қўшиқчи Диана Росс, Ҳиндулар жамияти директори Элоиз Кобелл ва НАСАнинг ой юзаси компютер олими Маргарет Ҳамилтон ҳам бор.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Озодлик Медали Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!