...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина Покистон танкларини қайта таъмирлайди


17:24, 23.11.2016 Олам
 2 283

Ҳозирги вақтда Покистонда Т-90УД русумли 300 дан ортиқ танк мавжуд.

Украина Покистоннинг танкларини қайта таъмирлаш ва замонавийлаштириш учун 600 миллион АҚШ доллари миқдорида пул олади. Бу хақида Украина Мудофаа вазирлиги маълумот берди, деб хабар бермоқда “Lenta.ru” сайти.
 
23 ноябрь куни икки томонлама меморандум “Украина махсус экспорти” бош директори Павел Букин ва Покистоннинг “Heavy Industries Taxila” корпорацияси бошлиғи Важит Саид Ҳусаин томонидан имзоланди.
 
Хабарларга кўра, меморандум имзолаш ҳарбий муассаса бошлиғи Степан Полторак, Покистон Мудофаа ишлаб чиқариш федерал вазири Рана Танвир Ҳусаин ва Хавфсизлик ва мудофаа миллий кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Олег Гладковский иштирокида амалга оширилди.
 
Ҳозирги вақтда Покистонда Т-90УД русумли 300 дан ортиқ танк мавжуд. Улар 1990 йилда Харьковда ишлаб чиқарилган. Қайта таъмирлашнинг техник жиҳатлари сир тутилмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Украина Покистон Танк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!