Унга исм бериш борасидаги танловда иштирок этишингиз мумкин
Кузбассдаги Анжеро-Судженск шаҳридаги “Глобус” чайла-циркида думсиз леопард дунёга келди.
Маълумотларга кўра, унинг думи йўқ. Бу ҳақда “Gazeta.a42.ru” нашри хабар қилади.
Аслида леопард боласи 20 ноябрь куни дунёга келган. Бироқ бу ҳақдаги маълумот омма эътиборига эндигина ҳавола этилаяпти.
Болакайга исм бериш учун цирк маъмурияти танлов уюштирмоқда. Унда “А”, “Н” ҳамда “Ж” ҳарфларидан бошланадиган исм танлаш шарти берилган.
Агар сизда ҳам унга ўзига ҳос ном бериш истаги бўлса, circus.shapito.globus@mail.ru манзили орқали таклифингизни юборишингиз мумкин. Ғолиб 27 ноябрь куни 16:00да аниқланади ва совғага эга бўлади.

Умида Якубова