Маълумотларга кўра, аёл шу йилнинг июль ойида шифокорлардан озиш учун ёрдам сўраган.
Шаҳар шифохонасининг травматология бўлими бошлиғи Марал Абилкасимовнинг сўзларига кўра, бемор бир неча кун аввал ошқозонга қон қуйилиши тахмини билан олиб келинган.
“39 ёшли Галина Воробьевани шаҳар шифохонасига Фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари олиб келишди. Уни кўтариш учун 8 кишининг ёрдами керак бўлди. Беморда ошқозонга қон қуйилиши тахмин қилинаётган эди. Ультратовуш текширувидан ўтказилгач, тахмин тасдиқланмади. У терапевт назоратида бўлди. Бугун унга уйга жавоб бермоқчи эдик. Бироқ у кеча тунда вафот этди”, дейди шифохона вакили.
Маълумотларга кўра, аёл шу йилнинг июль ойида шифокорлардан озиш учун ёрдам сўраган. Аёлдаги семириш наслий эканини аниқлангач, шифокорлар унинг қорин соҳасини кичрайтириш бўйича жарроҳлик амалиётини бепул ўтказишга розилик билдиришганди.
Айни вақтда аёлнинг ўлими юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилмоқда.