Биз мактабга бораяпмиз. Кўпчилик мактабдан мажруҳ бўлиб қайтаяпти, баъзилар эса энди қайтиб келишмайди.
Гарчи операция туфайли террорчилар бирин-кетин йўқ қилинаётган бўлса-да, улар билан биргаликда тинч аҳоли вакиллари, аёллар ва болалар ҳам нобуд бўлаётганини яшириб бўлмайди.
Шу муносабат билан 6000 дан ортиқ суриялик болалар жангариларга тинчлик орзусидаги хатларни ёзишди.
Бугун, шарқий Алеппо устидан учиб ўтган вертолёт турли рангли қоғозларга битилган ана шу хатларни мамлакат устига сочди, деб ёзади “Ntv.ru”.
Хатларда болалар тинчликни орзу қилишларини, уруш туфайли яқинларини йўқотганликлари, урушни тезроқ тўхтатишларини сўрашган.
“Жаҳон хатлари” акцияси доирасида амалга оширилган бу ҳаракатга Суриядаги аксарият мактаблар қўшилишган.
“Биз мактабга бораяпмиз. Кўпчилик мактабдан мажруҳ бўлиб қайтяпти, баъзилар эса энди қайтиб келишмайди. Улар террорчилар отган снарядлар туфайли вафот этишмоқда. Қон тўкилишига барҳам бериш керак. Ўзаро нафрат ва урушга чек қўйиш керак дейди”, мактаб ўқувчиларидан бири бўлмиш Надра Салем.