...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея ва Япония КХДР ҳақидаги махфий маълумотларни алмашади


13:01, 23.11.2016 Олам
 2 374

Ҳужжатда Пхеняннинг ҳарбий режалари ҳақида маълумотлар бор.

Бугун, 23 ноябрь куни Япония ва Жанубий Корея хавфсизлик ва мудофаага тегишли маълумотларни алмашиши мумкин. Янги шартнома бошқа давлатнинг аралашувисиз маълумот алмашиш имконини беради.
 
Айни пайтда бу жараён АҚШнинг икки йилга имзоланган уч томонлама шартномаси орқали амалга оширилмоқда. Бу хақда “Echo.msk.ru” сайтида хабар берилган.
 
Хабарга кўра, асосий эътибор Япониянинг фазодан туриб олган тасвирларига қаратилади. Унда Шимолий Кореянинг баллистик ракетали сувости кемалари жойлашган ўрни аниқ кўриниб туради.
 
Жанубий Корея Мудофаа вазири ва Япония элчиси мудофаа шартномасини Сеулда имзолайди. Ҳужжатда маълумотларни кодлаш, разведка ва ҳарбий технологиялар ҳақидаги махфий маълумотларини тезкор алмашиш шартлари кўрсатилади.
 
Сеул ва Токио биринчилардан бўлиб 2012 йилда КХДР ҳақидаги махфий маълумотларни алмашиш борасида музокалар олиб борган эди. Ўшанда сиёсий қарашлар турлича бўлгани сабаб келишув имзоланмай қолган эди.
 
Маълумот ўрнида, шу йилнинг сентябрь ойи бошида КХДР ядро синовини муваффақиятли ўтказгани ҳақида эълон қилган эди. Шундан сўнг бир қанча давлатлар ҳавотирга тушиб қолди. Шимолий Корея билан чегарадош давлатлар, айниқса, таҳликали вазиятга тушиб қолганди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Япония-Жанубий Корея Маҳфий маълумотлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!