...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: “Германияда Туркия разведкасининг 6000дан ортиқ махфий ходими бор”


18:20, 22.08.2016 Олам
 3 152

Германияда MIT’нинг махфий фаолиятига қарши бир қатор немис сиёсатчилари ўз фикрларини билдиришмоқда.

Туркия разведкаси (MIT) Германияда маълумот етказадиган йирик тармоғига эга. Бу ҳақда “Die Welt” нашри ёзмоқда.
 
Хабарда таъкидланишича, MIT’нинг Германия ҳудудида олти мингдан ортиқ махфий ходимлари бўлиши мумкин. 
 
“Турк разведкаси махфий маълумотларни қўлга киритишни эмас,  балки қатағонни амалга оширишга урғу бермоқда”, дейди хавфсизлик масалалари бўйича германиялик эксперт Эрих Шмидт-Энбом. Унинг айтишича,  ҳаттоки, “Штази” ҳам Германияда бундай йирик маълумот етказучилар тармоғига эга бўлмаган. 
 
Германиянинг “яшиллар” партияси депутати Ҳанс-Кристиан Штребеленинг сўзларига кўра, турк разведкаси ақл бовар қилмас даражада махфий фаолият олиб боряпти. У Германия конституциясини муҳофаза қилувчи идора, федерал разведка хизмати ва полицияни Туркия билан ҳамкорлик масалаларини қайтадан кўриб чиқишга чақирди.
 
Маълумот ўрнида, “Штази” Германия Демократик Республикаси давлат хавфсизлик вазирлигининг қисқача номи.  Икки Германия давлатлари бирлашгач, 1990 йилда “Штази” тарқатиб юборилган.
 
Аввалроқ, Туркия разведкаси Германиядан ФЕТОга алоқадор кишиларни топишда ёрдам беришни сўраган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Германия MIT 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!